image

Ўтган ҳафта давомида Хоразм вилоятида автоҳалокат сабабли бир фуқаро вафот этди.

date_range18.09.2022, 22:24
▪️Янгиариқ тумани, Каттабоғ маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғулган шаҳс маст ҳолатда Nexia-2 русумли автомашинани Урганч шаҳар Саноатчилар кўчаси бўйлаб бошқариб келаётиб бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четида турган бетон тўсиққа урилган, натижада автомашинада бўлган йўловчи 2004 йилда туғулган ўсмир йигит тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
▪️Қўшкўпир тумани Шихмашхад маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғулган шаҳс онасининг номида бўлган Damas русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Урганч-Хива автомабил йўлининг Юқори Жирмиз маҳалласи ҳудудидан ўтган 7 километрида бошқариб бораётиб ушбу йўлнинг пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 1-синфда ўқийдиган қизчани уриб юборган, натижада ўқувчи қиз тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.

▪️Шовот тумани, Авазсей маҳалласида яшовчи 1936 йилда туғулган нафақахўр ўзига тегишли бўлган Cobalt русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Қумёп маҳалласи ҳудудида бошқариб бораётиб ўзи билан бир йўналишда велосипедда ҳаракатланиб бораётган шу маҳаллада яшовчи 2006 йилда туғулган ўғил болани уриб юборган, натижада йўловчи тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

▪️Хива тумани, Қумёп маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғулган шаҳс Isuzu русумли автомашинани Гулғунча маҳалласи ҳудудидан ўтган ички йўлда бошқариб бораётиб ушбу йўлни кесиб ўтаётган Маданий ер маҳалласида яшаган 1976 йилда туғулган шаҳсни уриб юборган, натижада пиёда олган тан жароҳатларида туман касалхонасида вафот этган.

Ушбу юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.