image

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришганидан сўнг барча соҳаларда бўлгани сингари авиация соҳасига ҳам катта эътибор қаратилгани ҳеч кимга сир эмас.

date_range17.09.2022, 16:31
Ҳозирги кунда Республикамизда фаолият юритаётган бир қатор давлат органи ва ташкилотларидаги ходимларни рағбатлантириш бу - келажакда ватанпарвар, меҳнаткаш ҳам шу она замин учун жонини фидо қилишга тайёр бўлган ҳар бир инсон учун катта мотивация бўлади десак албатта мақсадга мувофиқ бўлади.
Шу муносабат билан "Uzbekistan Airports" Aкциядорлик Жамияти тасарруфидаги "Urganch xalqaro aeroporti" Масъуляти чекланган жамиятида ҳам юртимиз истиқлолининг 31 йиллиги муносабати билан бир неча меҳнаткаш, ўз касбини севган авиаходимлар AЖ бошқарув раиси Джураева Раъно Фрунзевна томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Ушбу номани "Urganch xalqaro aeroporti" Масъуляти чекланган жамияти директорининг биринчи ўринбосари Aгабуллаев Руслан Aгаджанович ўқиб эшиттирди.
Тақдирлаш маросимида Aэропортнинг бўлим бошлиқлари, Касаба Уюшмаси Раиси ва бир қанча ходимлар иштирок этди.
Эътибор ва эътироф - бу авлод-аждоддан бизгача етиб келган маданий қадриятларимизнинг улуғланишидир, ўйлаймизки бундай мотивациялар ҳамда бундай рағбанлантиришлар - келажакда ходимларни ҳаво кемалари ва юртимиз аҳолисига хизмат қилишларида янада мустаҳкам замин яратади!
Ражаббой Aтабаев ( "Урганч халқаро аэропорти" МЧЖ директори ёрдамчиси)