Хусусан, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Гурлан тумани “Олға” маҳалласида фаолият олиб бораётган профилактика инспектори лейтенант Д.Ғўчиев “хонадонбай” тартибида профилактик ишларини ўтказиш жараёнида, шу маҳаллада яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро Б.Қ. ўз уйининг томорқасида 4 туп “каннабис” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганлигини аниқлади.
Шундан кейин ҳодиса жойига етиб келган тергов-тезкор гуруҳи томонидан таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган “каннабис” ўсимлиги холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди. Ҳосилга кириш арафасида бўлган ушбу 4 туп “каннабис”нинг вазни 11 килограммдан ортиқ эканлиги маълум бўлди.
Мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати