image

Фуқаро маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ўтган суд мажлисидан розими?

date_range14.09.2022, 17:56
 
2022 йил 9 сентябрда Хоразм вилоят суди очиқ суд мажлисида, вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси О.Махмудовнинг раислигида фуқаро Э.Алимовнинг апелляция шикояти кўриб чиқилди.


Маълум бўлишича, МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган Э.Алимовга Урганч шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 126-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган ҳамда унинг жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судига берган шикояти ўзгаришсиз қолган.

Вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати иш ҳужжатлари билан танишиб, тарафларни эшитиб, далилларни ўрганиб биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 майдаги Э.Алимовга нисбатан чиқарган қарори ҳамда Урганч шаҳар ИИБ ЙҲХБ инспекторининг маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорини бекор қилиб, маъмурий ишни МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатди ва апелляция шикоятини қаноатлантирди.