image

Шовотлик фуқаро ўз қариндошини темир бўлаки билан уриб ўлдирди.

date_range09.09.2022, 22:38
Шовот тумани, Шовот маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғулган шахс шу йилнинг 31 август куни соат 11:00 ларда Ипакчи маҳалласида яшовчи 1950 йилда туғулган қариндошини уйига бориб у билан спиртли ичимлик истемол қилиб ўрталарида келиб чиққан жанжал натижасида уйнинг дахлиз қисмида турган темир бўлаки билан унинг бошига ва танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган. Натижада унинг қариндоши олган тан жароҳатларидан туман касалхонасида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб гумондор эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.