image

Хонқалик фирибгар танишини Nexia-3 машинасини, Урганчлик фирибгар эса танишини Cobalt машинасини ухалтди.

date_range09.09.2022, 22:37
▪️Хонқа тумани, Гулистон маҳалласида яшовчи 1990 йилда туғулган шаҳс 2021 йилнинг 7 ноябр куни танишини ишончига кириб унга фермер хўжалиги номида бўлган Nexia-3 русумли автомашинани сотиш учун тақиқ қўйилганлигини айтмасдан автомашинани 1 ой ичида номига ўтказиб беришни вада қилиб автомашинани 8000$ га сотиб ушбу пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

▪️Урганч тумани, Оқариқлар маҳалласида яшовчи фуқаро 2017 йилда танишига отасининг номида бўлган Cobalt русумли автомашинани бўлиб тўлаш шарти билан 95 миллион сўмга сотганлиги, лекин унинг таниши бугунги кунга қадар келишилган пулларни ёки автомашинани қайтариб бермасдан фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.