image

Хоразмда ўтган бир ҳафта давомида аваря сабаб бир киши вафот этди, вояга етмаган болакай эса жароҳат олди.

date_range09.09.2022, 22:36
▪️Ҳазорасп тумани, Наврўз маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғулган шаҳс ўзининг бошқарувида бўлган Damas русумли автомашинасини шу маҳалла ҳудудидан ўтган ички йўлда бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган Муҳамон маҳалласида яшаган 1957 йилда туғулган пиёдани уриб юборган, натижада йўловчи олган тан жароҳатларидан туман касалҳонасида вафот этган.

▪️Янгиариқ тумани, Ширшоли маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғулган шаҳс ўзига тегишли бўлган Damas русумли автомашинани Мустақиллик кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 2016 йилда туғулган ўғил болани уриб юборган, натижада ушбу бола тан жароҳатлари олиб туман касалҳонасига ётқизилган.

Ушбу ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.