image

Урганчда 97 дона турба, Гурланда эаа сув насоси ўғирланди.

date_range30.08.2022, 14:37
Урганч шаҳар, Ташовуз кўчасида яшовчи 1993 йилда туғулган шаҳс Урганч тумани, Ғалаба маҳалласи ҳудудида жойлашган иссиқхонага ғайриқонуний равишда кириб сотилиш қиймати 16 миллион сўмлик 97 дона алимендан ясалган турбаларни яширин равишда ўғирлаб кетган.

Гурлан тумани, Ёшлик кўчасида яшовчи шаҳс 2 нафар жиноий шериклари билан олдиндан жиноий тил бириктириб шу йилнинг 16 август кунига ўтар кечаси Олға маҳалласида оқиб ўтган Уйғур ёп каналида фуқарога тегишли бўлган 4 миллион 400 сўмлик сув насосларини ўғирлаб кетганлар.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ушбу шаҳсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.