image

Ўтган бир ҳафта давомида Хоразм вилоятида ЙТХ сабаб 2 нафар фуқаро вафот этди.

date_range22.08.2022, 00:24

▪️Янгиариқ тумани, Гулланбоғ қишлоғида яшовчи 1995 йилда туғулган шаҳс ўзининг номида бўлган Лаcетти русумли автомашинани Хонқа кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 2018 йилда туғулган қиз болани уриб юборган, натижада қизалоқ оғир тан жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
▪️Хонқа тумани, Мустақиллик маҳалласида яшовчи 1975 йилда туғулган шаҳс ўзининг номида бўлган Нехиа-2 русумли автомашинани Урганч тумани Килловуд маҳалласи ҳудудидан ўтган Урганч-Хонқа автомабил йўлида бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган, натижада фуқаро олган тан жароҳатларидан  воқеа жойида вафот этган.

▪️Ҳазорасп тумани, Пичоқчи маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғулган шаҳс отасининг номида бўлган Камаз русумли автомашинани тегишли ҳужжатлар билан Ҳазорасп тумани Ишчилар маҳалласи ҳудудидан ўтган автомабил йўлининг 5-километрида бошқариб бораётиб йўлни велосипедда кесиб ўтаётган 1945 йилда туғулган фуқарони уриб юборган, натижада ушбу фуқаро олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.