image

Хивада дорихона очиб бериш ва ер майдонларини олиб беришини айтиб жами 69.000$ дан ортиқ пулни қўлга киритган фирибгар аниқланди.

date_range17.08.2022, 10:57
Хива шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғулган шаҳс 2021 йил август ойида Хива тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи фуқарога дорихона очиш учун дўкон беришни вада қилиб ундан 140млн сўм пулни олганлиги, 2021 йил август-декабр ойларида бошқа фуқарога Урганч шаҳри ҳудудидан турар жой қуриш учун ер майдони олиб беришни вада қилиб ундан 41.000$ ва яна бошқа фуқарога турар жой қуриш учун ер майдони олиб беришни вада қилиб ундан 15.000$ миқдордаги пулларни олиб фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.