Тупроққалъада аваря сабаб ҳайдовчи вафот этди.
date_range17.08.2022, 10:55
Боғот тумани, Олтинкўл маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғулган шаҳс жорий йилнинг 10 июл куни соат 16:00 ларда танишининг номида бўлган Нехиа русумли автомашинани тегишли ҳужжатларсиз Урганч-Ҳазорасп автомабил йўлиниг Янгиқадам маҳалласи ҳудудидан ўтган 4 километрида бошқариб бораётиб йўлни велосипедда кесиб ўтаётган шу маҳаллада яшовчи 2009 йилда туғулган ўғил болани уриб юборган, натижада ушбу бола тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.7 август куни соат 07:15 ларда Тупроққалъа тумани Нуробод маҳалласида яшаган 1957 йилда туғулган шаҳс ўзини номида бўлган Дамас русумли автомашинани Яккачиқириқ маҳалласи ҳудудидан ўтган автомабил йўлининг 1 километрида бошқариб бораётиб қарама қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ҳазорасп тумани Овшар қишлоғида яшовчи 1996 йилда туғулган фуқаро бошқарувидаги Дамас русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. Натижада битта дамас автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатларидан касалхонада вафот этган. Иккинчи дамас ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлати билан шифохонага ётқизилган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш