image

Хоразмда бўлиб ўтган тест жараёнидаги видеолавҳа юзасидан расмий муносабат берилди.

date_range17.08.2022, 10:54
Давлат комиссиясининг 2-сон баёнида жисмоний ёки руҳий ривожланишида, кўриш ёки эшитишда нуқсони бўлган ногирон абитуриентларга тест топшириқлари китобини ишлашлари ва жавоблар варақасини бўяшларида қулайликлар яратилиши белгиланган. 2022-йил 14-август куни 2-сменада Хоразм вилоятида ўтказилган тест синовларида 35-гуруҳдаги абитуриент Э.А.Сапоев кўриш қобилиятида нуқсони борлиги сабабли жавоблар варақасини тўлдириш учун ёрдам сўраган. Ҳолат Давлат тест маркази ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳақиқатдан ҳам абитуриентнинг кўриш қобилиятида нуқсони борлиги сабабли гуруҳ назоратчиси томонидан жавоблар варақасига тегишли жавобларни бўяш учун ёрдам кўрсатилган. Жараён гуруҳдаги барча абитуриентларнинг розилиги билан Давлат тест маркази ходимлари ва гуруҳ назоратчилари кузатуви остида амалга оширилган.