Хоразмда ўтган ҳафта давомида автоҳалокат сабабли 2 нафар фуқаро вафот этди.
date_range08.08.2022, 01:52
▪️Шовот тумани, Шовот қалъа маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғулган шаҳс Спарк русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан туманнинг Ал-Беруний кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада ушбу йўловчи олган тан жароҳатидан туман касалхонасида вафот этган.▪️Хонқа тумани, Катта термиз маҳалласида яшовчи 1990 йилда туғулган шаҳс жорий йилнинг 26 июл куни соат 04:30 ларда ўзига тегишли бўлган Cобалт русумли автомашинани Тошкент-Урганч йўналиши бўйлаб Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган автомагистрал йўлида бошқариб бораётиб ухлаб қолиши натижасида шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб бораётган Бухоро вилояти Рамитон туманида яшовчи 1999 йилда туғулган фуқаро бошқарувидаги Исузу русумли юк автомашинаси билан тўқнашган, натижада Cобалт автомашинасида бўлган йўловчи аёл олган тан жароҳатларидан туман касалхонасида вафот этган.
▪️Тупроққалъа тумани, Питнак шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғулган шаҳс отасига тегишли бўлган Нехиа русумли автомашинани тегишли ҳужжатлар билан Урганч-Хива автомабил йўлининг 5км да бошқариб бораётиб йўлни белгиланган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, шу маҳаллада яшовчи 2003 йилда туғулган қиз болани уриб юборган, натижада пиёда тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.
Юқоридаги барча холатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш