image

Урганч шаҳрида фуқаронинг томорқа ерига гиёҳвандлик воситасини экиб қўйгани аниқланди.

date_range07.08.2022, 12:55
Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан “Қорадори-2022” тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида олиб борилган чора-тадбирлар нактижасида, тақиқланган экинларни, яъни, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётган шахснинг жиноий қилмиши фош этилди.

Жумладан, Урганч шаҳрида яшовчи, 1967 йилда туғилган Д.Ҳ. нинг яшаш уйи ва томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон эгаси уйининг томорқа қисмида 2 туп “каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги маълум бўлди.
Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳвандлик воситаси борлиги тасдиқланди.
Юқоридаги холат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, “каннабис” эса ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати