image

Ҳазорасплик ҳамшира танишини Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасининг Неврология бўлимига 500$ га ишга киритмоқчи бўлди.

date_range29.07.2022, 14:15
Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликникада ҳамшира вазифасида ишлаб келаётган Ҳазорасп туман, Овшар маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғулган аёл ўзига таниш фуқарони Урганч шаҳрида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасининг Неврология бўлимига ҳамшира вазифасига ишга киришда ёрдам беришини ваъда қилиб, уни ишончига кириб 500$ беришини айтиб, ушбу келишилган 500$ ни олган вақтида ашёвий далиллар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари томонидан ушланган.

Ҳолат бўйича ушбу аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.