image

Гурлан, Урганч, Ҳазорасп ҳудудларида пиёдалар уриб юборилди, улар орасида мактаб ўқувчиси вафот этган.

date_range29.07.2022, 13:45
▪️Гурлан тумани Деҳқон маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғулган шаҳс Cобалт русумли автомашинани Гурлан-Манғит автомабил йўлида бошқариб бораётиб йўлни велосипедда кесиб ўтаётган тумандаги 32 сон мактабнинг 6 синф ўқувчисини уриб юборган, натижада ўқувчи бола бошидан жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

▪️Хива шаҳри, Гиламчи маҳалласида яшовчи 1990 йилда туғулган шаҳс Нехиа-3 русумли автомашинани Урганч шаҳар Ислом Каримов кўчасида бошқариб бораётиб Тинчлик кўчаси билан кесишган чорраҳада пиёдалар ўтиш жойи йўлидан кесиб ўтаётган Урганч туманида яшовчи 1991 йилда туғулган пиёдани уриб юборган, натижада йўловчи тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

▪️Ҳазорасп тумани, Буюк Аждодлар маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғулган шаҳс Лаcетти русумли автомашинани Янгибозор қишлоғи ҳудудидан ўтган автомабил йўлида бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёда 2015 йилда туғулган болани уриб юборган, натижада ушбу бола олган тан жароҳатидан туман касалҳонасида вафот этган.

Ушбу юқоридаги барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.