
Шу йилнинг 8 июл куни соат 03:30 ларда Шовот тумани, Дўстлик маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғулган шаҳс Cobalt русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Тупроққалъа тумани Нукус маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Қарши-Ғузор-Нукус-Қўнғирот-Бенов автомагистрал йўлида бошқариб бораётиб бошқарувни йўқотиш оқибатида йўлдан чиқиб ағдарилиб кетган. Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган қайнонаси олган тан жароҳатлардан туман касалҳонасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.