image

Наманганлик аёл Шовотлик ва Боғотлик аёлларга соҳта тилла сотиб чув тушурди.

date_range16.07.2022, 17:24
Наманган вилоятида рўйҳатда туриб яшовчи 1982 йилда туғулган аёлга нисбатан фирибгарлик жинояти содир қилганлиги сабабли қўзғатилган жиноят ишининг дастлабки тергови давомида ушбу аёл шу йилнинг январ ойида Шовот туманидаги “Мавжуда” гўзаллик салонига бориб шу салонда ишловчи аёлга 20 грамм бўлган аёллар тилла занжирини 7млн сўмга сотишга келишиб занжирни соҳтасига алмаштириб 5млн 400 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли орқали қўлга киритган. Ҳудди шунингдек ушбу аёл жиноий ҳаракатларини давом қилдириб Боғот туманигаи “Лайло Фарангиз” гўзаллик салонига бориб шу салонда ишловчи аёлга 50 грамм бўлган аёллар тилла занжирини 15млн сўмга сотишга келишиб занжирни соҳтасига алмаштириб 500$ ва 5млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Ушбу ҳолатлар бўйича Наманганлик аёлга нисбатан 2 та қўшимча жиноят ҳисобга қўйилган.