image

Хоразмда жиноят содир қилиб қидирувда бўлган шаҳслар Бухоро ва Тошкент шаҳарларида ушланди.

date_range03.07.2022, 12:10
Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш жиноятини содир қилиб тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун қидирувда бўлган Гурлан тумани, Гулшан маҳалласида рўйҳатда турган 1985 йилда туғулган шаҳс Урганч шаҳар ҳудудида ушланган ҳамда тергов органига топширилган.
Вояга етмаган шаҳсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш жиноятини содир қилиб суд органларидан яшириниб юрганлиги учун қидирувда бўлган Тупроққалъа тумани, Янгизамин маҳалласида рўйҳатда турган 1987 йилда туғулган шаҳс Бухоро вилоятида ушланиб суд органига топширилган.

Фирибгарлик жиноятини содир қилиб тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун қидирувда бўлган Урганч тумани, Адолат маҳалласида рўйҳатда турган 1993 йилда туғулган шаҳс Тошкент шаҳри ҳудудида ушланган ва тергов ҳибсхонасига жойлаштитилган.

Безорилик жиноятини содир қилгани учун қидирувда бўлган Урганч тумани, Шерматлар маҳалласида рўйҳатда турувчи 1986 йилда туғулган шаҳс Урганч шаҳар ҳудудида ушланган ва тергов бўлимига топширилган.