image

Хонқа туманида қайнота ўз куёвини ўлдирмоқчи бўлди.

date_range02.07.2022, 12:07
Жорий йилнинг 22 июн куни соат таҳминан 21:50ларда Хонқа тумани, Гулистон маҳалласида яшовчи 1973 йилда туғулган шаҳс, шу маҳаллада яшовчи 1988 йилда туғулган куёвининг уйига бориб у билан келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида ўзи билан бирга олиб борган ошхона пичоғи билан куёвнинг танасини орқасига бир маротаба, чап кўкракининг олд қисмига бир маротаба санчган. Оғир тан жароҳатлар олган куёв туман шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилиб ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам туфайли ҳаёти сақлаб қолинди.
Ўз куёвининг қотилига айланишига бир баҳия қолган қайнотага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.