Хоразм вилоят суди раиси Урганч давлат университетида жиддий мавзуда учрашув ўтказди
date_range01.07.2022, 18:22
Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш, соҳага доир қарор ва фармонларнинг ижросини таминлаш мақсадида Хоразм вилоят суди раиси бошчилигидаҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан биргаликда Урганч давлат университетида педагог-ходимлар ҳамда талабалар билан учрашув ўтказилди.Учрашув профилактик аҳамиятга эга бўлиб, унда маърузачилар республика мифёсида талабалар ўртасида содир этилаётган жиноятлар, олий таълим тизимида учраб турадиган коррупцион ҳолатлар ҳақида маълумот беришди.Иштирокчиларга Хоразм вилоят суди раиси Б. Полванов томонидан пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қиладиган фирибгарлар, коррупцион жиноятларнинг тоифаланиши ва жиноятчиларга тайинланадиган жазо турлари каби масалалар тўлиқ тушунтирилди.
- Бу тадбир айниқса қабул жараёнлари бошланган вақтда ўтказилгани яхши бўлди. Университетимизнинг янги ёш педагоглари, талабалар ва ўзимиз ҳам коррупция билан боғлиқ жиноятлар олий таълимда қандай тарзда содир этилаётганлигини билиб олдик. Шунингдек, бу тоифадаги жиноятларга тайинланадиган жазо турлари билан ҳам танишдик. Албатта, асосий мақсад олий таълим тизимини коррупциясиз соҳага айлантириш экан, бу жараёнда биз ҳам фаоллик кўрсатиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдамлашишимиз керак, - дейди Урганч давлат университети проректори Санжар Давлетов.
Статистик маълумотларга тўхталадиган бўлсак, ўтган 2021 йилда Хоразм вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан коррупция билан боғлиқ жами 129 нафар шахсга нисбатан 91 та жиноят ишлари кўрилиб, 118 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган. 32 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят содир этилган соҳалар ўрганилганда, вилоят миқёсида Олий ва ўрта махсус таълим тизимининг 3 нафар, мактабгача таълим тизимининг 4 нафар вакили жиноятга қўл урганлиги учун суд томонидан тайинланган жазони ўтамоқда.
Очиқ мулоқот тарзида давом этган тадбирда олий таълим тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойихасини амалга ошириш жараёнлари, тизимда учраётган коррупциявий жиноятлар ва унинг келиб чиқиш сабаблари педагоглар билан муҳокама қилинди. Якунда нафақат олий таълимда, балки тизим атрофида бўлаётган ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик жиноятларининг олдини олиш учун жиддий курашишга келишиб олинди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш