Бугунги кунда Шовот туманининг 25 та маҳалласидаги 12013 та аҳоли хонадонлари ва 13 та ижтимоий соҳа объектлари суюлтирилган газдан фойдаланиб келмоқда.
date_range26.08.2024, 11:23
Бугунги кунда Шовот туманининг 25 та маҳалласидаги 12013 та аҳоли хонадонлари ва 13 та ижтимоий соҳа объектлари суюлтирилган газдан фойдаланиб келмоқда. Суюлтирилган газ баллонлари 3 та маҳсус жиҳозланган “ИСУЗУ” автотранспортлари орқали аҳоли хонадонларигача айланма усулда етказиб берилади.Жумладан, туманнинг “Боғбон” маҳалласида 604 та аҳоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб, истеъмолчиларга маиший газ баллонлари белгиланган муддатда, назорат тарозилари орқали хонадонма-хонадон айланма усулда етказиб берилмоқда. Ушбу маҳаллага жорий йилнинг шу даврига қадар 69100 кг суюлтирилган газ етказиб берилди.
“Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш