HUDUD YANGILIKLARI • ÖZBEKISTON • DUNYO
TelegramInstagram
XORAZMNING BUGUNGI KUNIHudud hayoti, muhim qarorlar va dolzarb xabarlar
DOLZARBXorazm va Özbekistondagi muhim voqealar bir manzildaKanalga obuna böliş ↗
Reklamangizni Xorazmliklar.uz saytida joylaştiringReklama uçun maydon
XORAZMLIKLAR TASMASI

Sönggi yangiliklar.

Боғотда ота чет давлатга чиқиб кетиши учун 100 млн сўм алимент пулини олдиндан тўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сон қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом мазмун-моҳиятини аҳолига, айниқса алимент тўловчи фуқароларга етказиш борасида қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, бунинг натижасини Бюронинг Боғот тумани бўлими мисолида кўришимиз мумкин.
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 22.12.2020 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор Х.Д.дан ундирувчи А.Х. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур суд ҳужжати Бюронинг Боғот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, қарздорга нисбатан чеклов ўрнатилган.
Давлат ижрочиси Қ.Тиллаев томонидан олиб борилган тушунтиришлар ва ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Х.Д. шаҳрига кетиб ишлаш истаги борлигини билдирган ва ўзига қўйилган чекловни бекор қилишни сўраган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси 5 йиллик алимент тўловини ҳисоб-китоб қилган ва ундирувчи билан қарздор ўзаро келишганлиги сабабли, қарздор Х.Д. олдиндан 100 млн сўм алимент пулини тўлаб берган ва ундирувчи А.Х. ижро ҳужжатини қайтариб олган.
Uşbu xabarni ulaşing
MAXSUS BÖLIM

Voqealar markazida — Xorazm

Dolzarb mavzularni izçil yoritamiz.

Xorazm yangiliklari ↗