Хоразм вилояти транспорт бошқармасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.Асосий мақсад: Аҳолига хавфсиз, сифатли ва қонуний транспорт хизматларини кўрсатиш, соҳада масъулият ҳамда шаффофликни мустаҳкамлаш.
Йиғилишда қандай масалалар муҳокама қилинди?
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташишларни амалга ошириш ва қоидаларга риоя этиш;
Соҳада яширин иқтисодиёт ва норасмий бандликнинг олдини олиш;
Солиқ интизомини мустаҳкамлаш.
Тадбирда Урганч транспорт прокурори, Транспорт ИИБ, вилоят солиқ бошқармаси, вилоят ЙҲХБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати масъул вакиллари иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.