Энди ЙТҲ содир бўлганда суғурта пулини олиш учун икки хил танлов бўлади
date_range26.06.2026, 21:29
Янги қонунга кўра, ЙТҲдан кейин жабрланувчида танлов пайдо бўлади: у суғурта тўлови учун ўзининг суғурта компаниясига ёки аварияга сабабчи бўлган ҳайдовчининг суғурта компаниясига мурожаат қилиши мумкин. ▪️Бу тўловлар автоматик равишда тезлашади дегани эмас. Лекин ҳайдовчига қўшимча имконият беради: агар ўз суғурта компанияси билан муаммо чиқса, айбдор томоннинг суғуртачисига мурожаат қилиш мумкин бўлади. ▪️Яна бир муҳим ўзгариш — чекланмаган ҳайдовчилар сони билан расмийлаштирилган полислар бўйича. Бундай ҳолатда полисда транспорт эгаси, мулкдор ёки унинг яқин қариндошлари алоҳида кўрсатилмаса ҳам, уларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган ҳисобланади. ▪️Шунингдек, суғурта компанияларига талаблар кучайтирилмоқда. Улар мижозларга шартнома шартлари, хизмат нархи, суғурта тўлови миқдори, маҳсулотнинг афзалликлари ва чекловлари ҳақида тўлиқ маълумот бериши шарт бўлади.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш