image

Хоразмда фермернинг қидирувда бўлган автотранспорт воситалари топилиб, жарима майдонига қўйилгандан сўнг, 120 млн сўм солиқ қарзи тўланди

date_range26.06.2026, 21:28
Мажбурий ижро бюроси Урганч тумани бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатларига асосан қарздор “Х.*.” фермер хўжалигидан жами 180,0 млн сўм солиқ ва бошқа турдаги қарзларни ундириш билан боғлиқ 9 та ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Зил”  ва “Class Oreon” русумли автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган. Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур автотранспорт воситалари топилиб, “Зил” русумли автотранспорт воситаси жарима майдончасига қўйилди. Шунингдек, “Class Oreon” русумли автотранспорт воситаси топилиб хатлангандан сўнг, қарздор фермер хўжалиги раҳбари томонидан 120,0 млн сўм солиқ қарздорлиги тўлаб берилди. Ҳозирда қолган ижро ҳужжатлари бўйича қолдиқ қарздорликни ундириш мақсадида қарздорга тегишли автотранспорт воситаларини реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.