image

Хоразмда умумтаълим ташкилотлари сони 600 тага етди

date_range02.04.2026, 11:00
2025/2026-ўқув йилининг бошига Хоразм вилоятида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 600 тани ташкил этган. Шундан 26 таси (4,3 %) нодавлат умумтаълим ташкилоти ҳисобланади. Кўрилаётган даврда умумтаълим ташкилотларида 377,4 минг нафар ўқувчи таҳсил олган.

Маълумот ўрнида: 2025/2026-ўқув йилининг бошига республика бўйича 11 118 та умумий ўрта таълим ташкилоти фаолият кўрсатган.