Халқаро велосаёҳат ишқибозлари Хоразмда
date_range01.04.2026, 10:30
Хоразм вилоятига халқаро велосаёҳат иштирокчилари ташриф буюрди. Улар орасида Ўзбекистонлик таниқли опера хонандаси, спорт фахрийси ҳамда профессионал велосайёҳ, узоқ масофали веломарафонлари ва халқаро саёҳатлари билан машҳур бўлган Хурсанд Шеров ҳамда Тожикистонлик халқаро даражадаги спорт устаси Ренат Батиршин ҳам бор.
Маълумот учун, велосайёҳлар жорий йил 1-феврал куни “Буюк ипак йўли” йўналиши бўйлаб халқаро велосаёҳатни бошлаган. Сафар Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридан старт олган бўлиб, унда Қозоғистон, Грузия, Ҳиндистон ва Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Мазкур халқаро ташаббуснинг асосий мақсади – узоқ масофани велосипедда босиб ўтиш орқали спортни тарғиб қилиш, мамлакатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда якунда АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўл олиб, Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш