image

Шовотда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

date_range31.03.2026, 18:00
Шовот тумани тиббиёт бирлашмасида “Содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида кўп сонли жабрланганларни эвакуация қилиш, уларни тиббиёт муассасасига қабул қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари мавзусида” ҳамкор ташкилотлар иштирокида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Машғулот давомида шартли равишда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тегишли хизматларнинг тезкор ва ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий тарзда синовдан ўтказилди. Ўқув машқи хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда фавқулодда вазиятларга тайёргарликни оширишга хизмат қилди.