image

Гурлан туманида экологик талабларга мувофиқ замонавий филтрлар ўрнатилмоқда

date_range27.03.2026, 16:30
Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳудудида жойлашган “Бозорвор Борлибой” хусусий корхонасига қарашли ғишт ишлаб чиқариш корхонасида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва зарарли чиқиндилар миқдорини камайтириш мақсадида замонавий турдаги филтр қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур чора-тадбирлар ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чанг ва зарарли моддаларни камайтириш, атроф-муҳитга салбий таъсирни минималлаштириш ҳамда экологик меъёрларга қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган.