Хоразмда пора беришда айбланган шахсга суд ҳукми ўқилди
date_range19.03.2026, 17:38
Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судида 1996 йилда туғилган, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, А.Х.( Гурлан тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи котиби вазифасида ишлаган)га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўриб чиқилди.Судда аниқланишича, А.Х. Гурлан тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи котиби вазифасида ишлаб келиб, хизмат мавқеидан фойдаланиб, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритишни ният қилиб, фуқаро А.Р.га ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “Гурлан-Шовот” автотранспорт йўли чеккасидан енгил типдаги дўкон қуриш учун ер майдони ажратиб беришда ёрдам беришини ва бунинг эвазига уларга 4.000.000 сўм пул маблағи бериши кераклигини билдириб, пора беришга қизиқтириб, далолат қилиб, ундан 4.000.000 сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган ва жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмаган.
Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, судланувчи кўрсатувларини эшитиб, унинг жиноят содир этганликдаги айби ўзининг айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган ариза ва жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблади.
Суд ҳукми билан А.Х. ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва унга ЖКнинг 59,61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил, 1 йил муддатга давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги тизимидаги идора ва ташкилотларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқишини чеклаган ҳолда 2 йил 1 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш