image

Хоразмда аҳолига тарқатилиши лозим бўлган кўмир маҳсулотларини талон-тарож қилмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

date_range21.12.2025, 15:02
15 декабрь куни Хоразм вилояти Хонқа туманидаги кўмир тарқатиш омбори ишчиси Т.Б ўзига тегишли «ЗИЛ» русумли транспорт воситасида 7 тонна 600 кг маҳсулотларни ноқонуний равишда олиб чиқиб кетаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Юқорида келтириб ўтилган қонунбузарлик юзасидан Қўриқлаш ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун суд органларига жўнатилди.

Ашёвий далил сифатида олинган кўмир маҳсулотлари аҳолига тарқатилиши учун омборларга қайтарилди.