Хоразмда пора эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахсга суд ҳукми ўқилди
date_range20.12.2025, 14:18
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судида 1980 йилда туғилган, маълумоти олий, оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси Ж.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўриб чиқилди.Судда маълум бўлишича Ж.С. фирибгарлик, яъни ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида ўзини гўёки вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБда юқори лавозимларда ишлаб келаётган танишлари орқали фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлигини айтиб, алдаб ишонтириб, аслида эса бундай фаолият йўналиши билан иш фаолиятини олиб бормасдан, фуқаро Б.А.нинг турмуш ўртоғи Ш.М. номига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришлигини ваъда берган ҳолда унинг ишончига кириб, эвазига ундан 800 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари беришини айтиб, пора беришга далолат қилиб, фуқародан пулни олган вақтида ҲМҚО ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Судланувчи Ж.С. судда айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, содир қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини инобатга олиб енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув берган.
Суд ҳукми билан Ж.С. ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди ҳамда ЖК 59,61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш орқали судланувчи унга узил-кесил 1 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш