image

Хоразмда “Йил аёли – 2025” танловининг ғолиблари аниқланди.

date_range13.12.2025, 04:35
Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети “Йил аёли – 2025” миллий танловининг Хоразм вилояти босқичи ғолибларининг тақдирлаш маросимига мезбонлик қилди. 
Тадбирни Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигора Кутлимуратова кириш сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида аёлларнинг жамият тараққиётидаги ўрни, уларнинг илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик ва бошқа соҳалардаги ютуқлари юртимиз равнақи учун муҳим эканини таъкидлади.
Шундан сўнг, жамиятимизнинг турли жабҳаларида фаолият юритиб, ўз меҳнати, ташаббускорлиги ва ибратли ҳаёт йўли билан алоҳида ажралиб турган аёллар –   “Йил аёли – 2025” миллий танловининг вилоят босқичи ғолиблари тантанали равишда тақдирланди. Уларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги ва юрт ривожига қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
“Йил аёли – 2025” вилоят босқичидаХива шаҳридан Бобожонова Адолат
Ўзининг фаоллиги, меҳнацеварлиги ва жамият ривожига қўшган муносиб ҳиссаси билан ушбу танловда ғолиб боълди.
“Йил аёли – 2025” вилоят босқичида Қўшкўпир туманидан "Йилнинг энг ватанпарвар аёли" номинацияси бўйича Гулямова Гулноз Бахадировна ва "Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси" номинацияси бўйича Артиқова Манзура Қурбонбоевалар  меҳнацеварлиги ва жамият ривожига қўшган муносиб ҳиссаси билан ушбу танловда ғолиб боълдилар.
Тадбир давомида Хоразмнинг хушовоз хонандалари куй-қўшиқлари билан иштирокчиларга байрамона кайфият улашиб, тадбирга ўзига хос завқ ва кўтаринкилик бағишлашди.