Хоразмда навбатдаги гиёҳвандлик савдоси фош этилди
date_range13.12.2025, 04:15
Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Қўшкўпир туманида яшовчи фуқаро “шартли харидор”га оғирлиги 20,17 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик воситасини 45 млн. сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 3-ноябрдаги ПФ–207-сон Фармонига мувофиқ, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига жазо чоралари кескин кучайтирилади ҳамда ёшларга нисбатан содир этиладиган наркожиноятлар учун жавобгарлик оғирлаштирилади.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш