image

Гурлан туман-инновацион ҳудудида “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш" бўйича 713,9 млн сўм ажратилади

date_range16.10.2021, 17:34


Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, Гурлан туманида рўйхатдан ўтган “FIT TIB PHARM” МЧЖ томонидан “Гурлан туманида истиқболли доривор ўсимликлар (оддий игир, маврак (шалфей), стевия, седана, амарант, расторопша) етиштириш ва қайта ишлашни ташкил этиш” тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳаси ишлаб чиқилди. 



“FIT TIB PHARM” МЧЖ томонидан 2020 йилда  5 гектар майдонда тирноқгул (календула), тугмачагул (малва), расторопша етиштириш йўлга қўйилиб, хом-ашё сифатида қайта ишловчи корхоналарга етказиб берилмоқда. Шу мақсадда жорий йилнинг 8 октябрь куни лойиҳага 713,9 млн сўм маблағ ажратиш тўғрисида Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг №40-сонли йиғилиш қарори қабул қилинди.