image

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев Хоразм вилоятида бўлди.

date_range15.10.2021, 11:15


Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев Хоразм вилоятига амалга оширган хизмат сафари давомида Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси биносида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.



Ушбу бино Урганч туманида жойлашган бўлиб, унда қурилиш-таъмирлаш ишлари жорий йилнинг апрель-октябрь ойларида амалга оширилди.

Эндиликда, қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, ишчи-ходимлар замонавий ва қулай шарт-шароитларда фаолият олиб боришади.



Транспорт прокурори томонидан анъана сифатида манзарали кўчат дарахти экилди.



Бош бошқармага қарашли корхона ва ташкилотлар ишчи-хизматчиларига дастурхон ёзилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва жонкуяр ишчи-ходимларга совғалар берилди.