image

Гурлан туманидаги суд биносида аслида ҳолат қандай бўлгани юзасидан муносабат берилди.

date_range17.02.2022, 14:06
Xorazmliklar Telegram-каналида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман суди томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми “г”, “и”, “м” бандлари ва 138-моддаси (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми “а” банди билан айбланган Н. А., А. Ш., П. Ш. ҳамда ушбу Кодекснинг 105-моддаси 2-қисми “г”, “и”, “м” бандлари, 138-моддаси 2-қисми “а” банди ва 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди билан айбланган А. З. га оид жиноят иши мазмунан кўриб чиқилмоқда. 
Судланувчиларнинг ҳимоячиси суд мажлиси тайинланган вақтда етиб келмаганлиги туфайли ишни судда кўриш 2022 йил 11 февраль куни соат 16.00 га кўчирилган ва бу ҳақида судланувчиларнинг қариндошларига маълум қилинган. Бироқ, улар суд ходимларининг огоҳлантиришларига ишончсизлик билан қараб, бошқа шахсга оид жиноят иши кўрилаётган суд мажлиси залига киришга уринганлар. Ўша кезда бу ҳолат видеотасвирга туширилган ва тўғридан-тўғри ижтимоий тармоққа жойлаштирилган. Қисқа фурсатда англашилмовчиликка барҳам берилган ва видеолавҳадаги фуқаролар 11 февраль куни соат 16.00 да очиқ суд мажлисида судланувчиларнинг адвокати билан биргаликда иштирок этганлари маълум қилинади.