image

Янгиариқ туманида ўтган 11 ой давомида халқ қабулхонасига жами 3306 та мурожаат тушган

date_range14.12.2021, 19:04
Янгиариқ туманида ижро интизомига амал қилиниши, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизомига амал қилинишининг аҳволи тўғрисида
Янгиариқ тумани ҳокимлигида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида ижро интизомини мустаҳкамлаш, айниқса жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизими бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Янгиариқ тумани ҳокимлигида 2021 йилнинг 27 ноябрь ҳолатига Президент халқ қабулхоналари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш халқ қабулхоналари орқали жами 734 та мурожаатлар келиб тушган, 2021 йилнинг 27 ноябрь ҳолатига жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 2082 та ёзма аризалари ҳамда 490 та оғзаки мурожаатлар жами 3306 та мурожаат туман ҳокимлиги маҳкамасига кирим қилиниб, ижрога йўналтирилган. 
Вилоят ҳокимлиги орқали келган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари жами 6 та бўлиб, О.Саидов (1 та), А.Эламонов (2 та), Х.Мадаминов (2 та), И.Ўрунов (1 та) ҳамон мурожаатларга жавоб берилмасдан қолмоқда.  
Хусусан, вилоят ҳокимлиги орқали келган Президент фармон, қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасидан келган қарор, фармойишлар туман ҳокимлиги маҳкамида кирим қилиниб ижрога қаратилган. 
Жумладан туман ҳокимининг ўринбосарлари  И.Ўрунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 сентябрда “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5251-сонли қарорининг ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июнда “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5148-сонли қарорининг ижроси,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрда “Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 575-сонли қарори 4-бандининг ижроси, Н.Сотиболдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июлда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6259-сонли Фармонининг ижроси хақида ижросини таъминлаш ишлари якунига етказилмаган.
Туман ҳокимлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли фармони ва 2021 йил 31 майдаги ““Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ижросини таъминлаш чораларини кўриш, бу борада ижрочи ходимларнинг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.
Юқоридагиларни муҳокама қилиб, халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгаши
Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:
1. Янгиариқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Саидовнинг туманда ижро интизомига амал қилиниши, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг аҳволи юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (О.Саидов, Н.Сотиболдиев, А.Эламонов, М.Бекманов, Х.Мадаминов, И.Ўрунов)га: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини  таъминлашга  қаратилган  қўшимча  чора-тадбирлар  тўғрисида”  2021  йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон қарори ижросига доир туман ҳокимининг 2021 йил 9 июндаги 86-6-90-Q/21-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, бу борада самарали иш ташкил этиш мақсадида, туман ҳокими томонидан белгиланган топшириқларни ўз вақтида ижросини таъминлаш, ижро интизомига амал қилиниши, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини янада яхшилаш вазифаси юклатилсин.
3. Вилоят ҳокимлиги орқали келган жавоб берилмасдан қолаётган 6 та жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари  О.Саидов (1 та), А.Эламонов (2 та), Х.Мадаминов (2 та), И.Ўрунов (1 та)лар томонидан икки кун муддат ичида қонуний ҳал этилиб, натижаси юзасидан халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига асослантирилган маълумот тақдим қилинсин. 
4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари  И.Ўрунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 сентябрда “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5251-сонли қарорининг ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июнда “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5148-сонли қарорининг ижроси,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрда “Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 575-сонли қарори 4-бандининг ижроси, Н.Сотиболдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июлда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6259-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш ишларини якунига етказиб, натижаси юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия муҳокамасига ахборот киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиб бориш халқ депутатлари туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси (Б.Қурбонов) зиммасига юклансин.

Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгаши сессияси раисиБ.Абдуллаев