image

Хоразм вилоят судлари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида кўрилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

date_range16.10.2021, 14:19

Хоразм вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида жами 1.136 (909) нафар шахсга нисбатан 902 (741) та жиноят иши ва 2.023 (1.524) та санкция ҳамда материаллар кўриб тамомланган бўлиб, барча инстанцияларда 19 нафар шахсга нисбатан 13 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукмлари чиқарилган.
Мазкур даврда 18.592 нафар шахсга нисбатан 15.529 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 10.529 нафар шахсга нисбатан 9.377 та иш бўйича маъмурий жазо қўлланилган, 8.063 нафар шахсга нисбатан 6.152 та иш тугатилган.
Кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича 892 (701) нафар шахсга нисбатан 679 (542) та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 241 (202) нафар шахсга нисбатан 220 (193) та жиноят иши тугатилган, 3 (5) та жиноят иши бўйича 3 (5) нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.
2021 йилнинг биринчи ярми давомида Хоразм вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 87 (39) нафар шахс суд залидан қамоққа олинган, 45(32) нафар шахс қамоқдан озод этилган.
Ўзбекистон Респубдикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан 619 (602) нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.
2021 йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилга нисбатан судланганлик кўрсаткичи ошган жиноят ишлари юзасидан суд амалиётлари умумлаштирилиб, якуни бўйича тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилиши, вилоят судлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган самарали тарғибот ишлари натижасида ўғирлик жиноятлари (ЖК 169-модда) 4 (136/140) тага, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятлар (ЖК 270, 271, 273-276-моддалар) 26 (99/125) тага камайган.
Бироқ, мазкур даврдақасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш жиноятлари (ЖК 104-105-моддалар) 22 (68/42) тага, ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари (ЖК 167-модда) 60 (16/76) тага,порахўрлик жиноятлари (ЖК 210-212-модда) 32 (52/20) тага, безорилик жиноятлари (ЖК 277-модда) 
12 (41/29) тага судланган шахслар сони ошган.
Судларнинг жиноятларга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида 325(143) та ёки 36,1 (19,3) фоиз жиноят иши айнан жиноят содир бўлган жойларда, маҳаллаларда, тегишли ташкилот ва муассасаларда сайёр суд мажлислари тартибида кўриб чиқилган.
Шунингдек, судлар томонидан кўриб тамомланган турли тоифадаги ишлар бўйича суд амалиёти умумлаштирилиб, уларнинг сони 77 (44) тани ташкил этган, уларнинг натижаси бўйича тегишли корхона, муассаса ва ташкилотларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан 41 (32) та тақдимнома киритилган, 819 (670) та иш бўйича ёки 90,8 (90,4) фоиз ишлар бўйича хусусий ажримлар чиқарилган.
Бундан ташқари, жойлардаги криминоген вазият таҳлилидан келиб чиққан ҳолда вилоят судлари томонидан ҳуқуқий мавзуларда корхона, муассаса ташкилотлар ҳамда аҳоли ўртасида учрашувлар, суҳбатлар ўтказилиб, 347(137) маротаба маърузалар билан чиқишлар қилинган шундан, корхона ташкилотларда 64 (11) маротаба, аҳоли ўртасида 243 (97) маротаба ва ўқув муассасаларида 40 (29) маротаба чиқишлар қилинган.
Оммавий ахборот воситаларида жами 370 (362) та, шундан радиода 75 (89)  маротаба, телевидениеда 108 (128) маротаба, матбуотда 76 (73) маротаба ҳамда веб-сайтда 111 (72) маротаба чиқишлар қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судлари томонидан 
2021 йилнинг 9 ойи давомида биринчи инстанция судларида жами 11.192 (7.535) та  фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. Шундан, 8.196 (5.107) та даъво қаноатлантирилган;
1.088 (1.136) та даъво ариза рад этилган, 208 (517) та  фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган, 1.700 (775) та даъво аризалар  кўрмасдан қолдирилган.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят туманлараро судларида 5.797 (2.588) та суд буйруғи чиқарилган.
Мазкур суд буйруқлари бўйича ундирувчилар фойдасига 14.3 (.3.4) млрд сўм, давлат фойдасига 1.6 (618 млн)млрд. сўм давлат божи  ундирилиши  белгиланган.
Судлар томонидан ўтказилган сайёр қабулларда жами 115 (363) нафар, суд биноларида эса 895 (1.127) нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Хусусан, 2021 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали судларга 1.379 (669) та мурожаат келиб тушган.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида судлар орқали никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар сони  1.534 (1.373)тани ташкил этган. Шундан, 939 (840)таси бўйича даъво қаноатлантирилган. 460(368) та фуқаролик иши бўйича даъволар  рад этилган. 93 (80) та фуқаролик иши  кўрмасдан қолдирилган. 
42(85) та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган.
Вилоят судлари томонидан ҳуқуқий мавзуларда корхона, муассаса ташкилотлар ҳамда аҳоли ўртасида учрашувлар, суҳбатлар ўтказилиб, 
195 (45) маротаба чиқишлар қилинган.
Оммавий ахборот воситаларида жами 101(37) та, шу жумладан, радиода 30(8) маротаба, телевидениеда 13 (11) маротаба, матбуотда 
32 (18) маротаба ҳамда веб-сайтда 26 маротаба чиқишлар қилинган.
Низолар келиб чиқишининг олдини олиш юзасидан чиқарилган хусусий ажримлар сони 32(38) та, умумлаштиришлар эса 16 (14) тани ташкил қилган. Ишларни сайёр суд мажлисларида кўриш жами кўриб тамомланган 11.192 (7.535) та фуқаролик ишларининг 3.524 (2.557) таси яъни 31,5 (33.9)  фоизини ташкил этган.

Иқтисодий ишлар бўйича судларда 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида жами 6362 та (2020 йилнинг шу даврида 3534 та) иқтисодий ишлар кўрилган бўлиб, шундан 43 таси суд буйруғи бериш тартибида кўрилган ишларни ташкил қилади. Жами кўрилган ишлардан 5225 таси қаноатлантирилган, 955 таси бўйича даъво рад қилинган, 118 таси бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 64 таси бўйича иш юритиш тугатилган. Жами кўрилган ишларнинг 2715 таси, 42,6% сайёр суд мажлисларида (2020 йилнинг шу даврида 885 та, яъни 25,0%) кўрилиши таъминланган.
Иқтисодий ишлардан вилоят иқтисодий суди томонидан 26 таси (жами ишнинг 0,5 %), Урганч туманлараро иқтисодий суди томонидан 3207 таси (жами ишнинг 50,4%), Боғот туманлараро иқтисодий суди томонидан 1970 таси (жами ишнинг 30,9%), Шовот туманлараро иқтисодий суди томонидан 1159 таси (жами ишнинг 18,2%)  кўриб чиқилган.
Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида кўрилган ишлар 2020 йилнинг шу даври билан таққосланганда, контрактация шартномаси бўйича 342 тага, пудрат шартномаси бўйича 91 тага, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича 44 тага, ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар 46 тага, солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ишлар 247 тага, Атроф муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларни бузилиши юзасидан кўрилган ишлар 129 тага  камайган бир вақтда;
олди сотди шартномаси бўйича 67 тага, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича 669 тага, ижара шартномаси 60 тага, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси 15 тага, кредит шартномаси бўйича 255 тага,Лизинг шартномаси 51 тага, Банкротлик бщйича кщрилган ишлар 132 тага,  Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш юзасидан кўрилган ишлар 189 тага, тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш юзасидан 2036 тага, тадбиркорлик субъектларига молиявий жарималар қўллаш бўйича кўрилган ишлар 95 тага кўпайганлигини кўришимиз мумкин.
Ушбу даврда инвестиция мажбуриятларини бажармаган тадбиркорлик субъектларига нисбатан жарималар қўллаш ва олди-сотди шартномасини бекор қилиш юзасидан 23 та иш кўрилиб, 13 таси қаноатлантирилган, 9 таси рад қилинган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган.
Шунингдек, ушбу даврда хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида 669 та ишлар кўрилиб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари тикланиб, уларнинг фойдасига 51,6 млрд сўм маблағлар ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.  
2021 йилнинг 9 ойи мобайнида иқтисодий судлар томонидан оммавий ахборот воситаларида 201 та, шу жумладан телекўрсатувларда 38 та, радиода 40 та, газеталарда 57 та ва веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 66 та чиқишлар қилинган.
Шунингдек, аҳоли орасида 95 та маърузалар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилиб, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига судларга мурожаат этиш тартиблари, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор ва Фармонлари мазмун мохияти тушунтириб берилган.
Ушбу даврда Хоразм вилоят ва туманлараро иқтисодий судларига жисмоний ва юридик шахслардан умумий мазмундаги 24 та мурожаат келиб тушган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан 76 та, Халқ қабулхонасидан 12 та мурожаатлар келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига белгиланган тартибда ва муддатларда жавоб хатлари юборилган.

Хоразм вилоят ва туманлараро иқтисодий суди раҳбариятининг шахсий қабулида 101 та хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари ва тадбиркорлар қабул қилинган. Шундан, 41 таси сайёр, 60 таси бевосита суд биносида қабул қилинган
Вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида апелляция инстанцияда 211 та иш кўрилиб, шундан 155 таси ўзгаришсиз қолдирилган, 41 таси бекор қилинган ва 15 та суд ҳужжати ўзгартирилган. Ўтган йилнинг ушбу даврида апелляция (кассация) инстанциясида 87 та иш кўрилиб, шундан 77 таси ўзгаришсиз қолдирилган, 4 таси ўзгартирилган ва 6 таси бекор қилинган.