image

Янгиариқ ва Тупроққалъа туманларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

date_range28.03.2023, 18:36
 ▪️Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими томонидан ИИВ ШХББ Хоразм вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.Д. фуқаролар Т.С. ва К.С.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

▪️Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.С. фуқаро С.М.нинг ишончига кириб,  унинг ўғли Н.М.ни гўёки вилоят ЙҲҲБ идораларида ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 300 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.