image

Алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб юрган оталарга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

date_range18.03.2023, 16:33
▪️Гурлан тумани, Дўстлик маҳалласида яшовчи 1981-йилда туғилган шахснинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун 13 миллион 700 минг сўм алимент маблағини тўлашдан бўйин товлаб келган.

▪️Гурлан тумани, Қатариқ маҳалласида яшовчи ҳеч қаерда ишламайдиган 1982-йилда туғилган шахснинг вояга етмаган фарзандлари учун 9 миллион сўмдан ортиқ алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

▪️Урганч тумани, Алқариқлар маҳалласида яшовчи 1992-йилда туғилган шахс 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун 8 миллион 500 минг сўмдан ортиқ пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

▪️Хива тумани, Поласултон маҳалласида яшовчи 1978-йилда туғилган шахс 3 нафар вояга етмаган фарзандини моддий таминлашдан бўйин товлаб, бугунги кунда 13 миллион сўмдан ортиқ алимент пулларини тўламасдан келган.

▪️Хазорасп тумани, Тупроққалъа маҳалласида яшовчи 1981-йилда туғилган шахс 3 нафар фарзандини моддий таминлаш учун белгиланган алимент маблағини 7 миллион сўмдан ортиқ қисмини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Юқорида келтириб ўтилган 5 та ҳолат бойича жорий ҳафтада Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 122-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.