Қозоғизстонда ишлаб юрган Қўшкўпирлик фуқарони ўз қўшниси дўппослагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
date_range18.03.2023, 02:40
Қўшкўпир туманида яшовчи 1989-йилда туғилган шахс 2023-йилнинг феврал ойида туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожат қилиб, унда 2022-йил 25-ноябр куни Қозоғистон Республикаси Атров шаҳрида ишлаб юрган пайтида ўзи билан ишлаб юрган 1977-йилда туғилган қўшниси уриб жароҳат етказганлигини билдирган, ушбу юзасидан олинган тиббий хулосада аризагўй чап чакка ва тепа суяклари ёпиқ синиши билан боғлиқ оғир жароҳат олганлиги кўрсатилган, ҳозирда гумондорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш