image

Тадбиркор фойдасига қарздорлик ундирилиши таъминланди

date_range17.08.2022, 10:52
      Мажбурий ижро бюросининг Янгиариқ туман бўлими ижро иши юритувида Боғот туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздордан ундирувчи масъулияти чекланган жамият фойдасига жами 521,7 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига 14.07.2022 йил куни келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ва қарздорнинг номидаги мол-мулкларни аниқлаш мақсадида, тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. 
 Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан жами 521,7 млн. сўм қарздорлик пуллари тадбиркор фойдасига  тўлиқ ундирилиб, ижро иши юритиш тамомланган.