image

Урганч шаҳри марказида “Китоб байрами” тадбири ўтказилди

date_range21.04.2022, 13:05
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразмда ҳам “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари бўлиб ўтмоқда.Бугун Урганч шаҳри марказида жойлашган Амир Темур номидаги истироҳат боғида ўқувчи-ёшлар, уларнинг ота-оналари, талабалар, ҳарбий хизматчилар,  оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида китоб байрамлари, китоб савдо кўргазма-ярмаркалари, интеллектуал совринли викториналар ўтказилди.
Шу билан бирга, вилоятимиз бўйлаб ҳафталик доирасидаги бошқа маданий-маърифий тадбирлар, китоб байрамлари шаҳар ва туман истироҳат боғларида, ахборот-кутубхона марказлари, олий таълим муассасалари, умумтаълим мактабларида давом этмоқда.