image

Шовот туман ҳокимлиги 55 та маҳалланинг газ ва электр энергиядан бўлган 35,3 млн сўм қарзни тўлаб берди.

date_range14.11.2021, 01:53
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси бюджет Кодексининг 73-моддасига асосан  туман маҳаллий бюджетининг заҳира жамғармасидан маблағ ажратиш мақсадида;
 
1. Тумандаги 55 та махалла фуқаролар йиғинларининг 2021 йил коммунал тўловлардан электр энергиясидан бўлган қарздорликни қоплаш мақсадида  15.5 млн ( ўн беш миллион беш юз минг) сўм, табиий газдан бўлган қарздорликларини қоплаш мақсадида 19.8 млн (ўн тўққиз миллион саккиз юз минг) сўм туман хокимлигига ажратилсин.
2.  Бюджетга тегишли ўзгартириш киритиш туман молия бўлими мудири  (Д.Абдуллаев)га юклатилсин.
3. Туман Ғазначилик бўлинмаси (У.Бобожонов) ажратилган  маблағни белгиланган  тартибда ўтказилишини  таъминласин.
4. Туман хокимлиги бош хисобчиси(О.Избостиев) ажратилган  маблағни мақсадли  ўтказилишини  таъминласин.
5. Ушбу фармойишни бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари А.Яқубов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокимиХ.А. Отахонов