image

Янгибозор туманида солиқдан катта миқдорда қарздорлиги мавжуд фермерларнинг ижара шартномалари бекор қилинади.

date_range14.11.2021, 01:07
Янгибозор тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2021 йилги режани бажармаган фермер хўжаликларини ер участкаларини ижарага бериш, шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисидаги хулосасини тасдиқлаш тўғрисида

Халқ депутатлари Янгибозор тумани қайд қиладики, туманда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иш ўринларини яратиш ва манфаатдорликни ошириш борасида замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
2021 йилдаги оғир вазиятда деҳқончилик қилиб, ўзига юклатилган мажбуриятларини тўлиқ бажарган фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарини катта сайъии ҳаракати ва меҳнати бор десак, ҳеч муболаға бўлмайди.
2021 йил ҳосили учун яхши ниятлар билан экилган қишлоқ хўжалиги экинлари бугунги кунга тўлиқ йиғиштириб олиш арафасидамиз, бугунги кунга пахта, ғалла, пилла сотиш режалари ошиғи билан бажарилди, деҳқончилик йили бўлгани айни хақиқат.
Ҳудуддаги фермер хўжаликларининг бир қисми ушбу ўзларига белгиланган экин турларини умуман экмадилар ва экинларни жойлаштириш режаларига риоя қилмадилар, хаттоки пахтани бузиб ўрнига шоли экинлари экиш ҳолатлари ҳам кузатилди.
Хусусан, Ширинқўнғирот қишлоғидаги “Эгамберган ота” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун 37,8 гектар майдонга пахта, 2,0 гектар мойли экин, 4,0 гектар майдонга маш, 8,0 гектар майдонга озуқа экинлари экиш режаси белгиланган, фермер хўжалиги хақиқатда 33,7 гектар пахта экиб, режага нисбатан 4,1 гектар кам эккан, бундан ташқари, 9,7 гектарга экилган пахта майдони ўзбошимчалик билан рухсатсиз равишда бузиб, ўрнига бошқа экинларни жойлаштирган. Шунингдек, юқоридаги ҳоким қарорини бузиб, режасиз 4,0 гектар буғдой ва 15,9 гектар шоли экинларини эккан. Ушбу фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 37,8 гектар майдонга пахта экиш ва 104,7 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунда фермер хўжалиги 28,5 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб, шартнома режасини 27,2 фоизга бажарган холос. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 6,2 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 33,2 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ. Бунинг асосий сабабларидан бири, мавсумда пахтани парваришлашда агротехник тадбирларига тўлиқ риоя қилинмаганлигидир. Натижада пахта етиштириш учун олинган 208.8 млн сўм аванс маблағи қопланмасдан турибди. Шунингдек, шоли сотиш (14.8 тн) режаси 0 фоизга бажарилган. Худди шунингдек, меҳнат қонунчилига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда талаб этиладиган ўртача меҳнат сарфи меъёрлари бўйича хўжаликка ажратилган ушбу ер майдонларига жами 29 нафар ишчи олиниши лозим бўлсада, ўрганиш кунида хўжаликда 3 нафар ишчи борлиги аниқланди. Фермер хўжалигининг солиқдан 32,9 млн сўм қарздорлиги мавжуд. 
Бундай ҳолатларни Қаландардўрман қишлоғидаги “Сарвар Хурсанд Юлдош”, “Файзбек Озодбек Шохрузбек”, Ширинқўнғирот қишлоғидаги “Иззатбек Ибратбек Азизбек”, “Равон йўллар Гулшани”, “Шовот Янгибозор Диёри”, “Шамс ол Обод”, “Келажак Гулхани”, Уйғур қишлоғидаги “Бобо Бекпўлат”, “Бехрузбек Илхомов”, Бошқирших қишлоғидаги “Ғайрат Султонбой ўғли”, “Ғурур”, Чўболончи қишлоғидаги “Мақсадбек Азиз”, Боғолон қишлоғидаги “Дилноза Дилдора Сожида” фермер хўжаликларида ҳам кузатиш мумкин.
Бунга, пахта режасини бажармасликларига албатта сув танқислиги ва уларнинг етарли равишда агротехник тадбирларини ўз вақтида амалга оширмаганликлари сабаб бўлганлиги хаммага маълум.
Йил давомида барча фермер хўжаликларининг фаолияти таҳлил қилиниб, бир неча бор огоҳлантирилган бўлишингизга қарамасдан, айрим фермер хўжаликлари бундай имкониятлардан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан ер тўғрисидаги қонун хужжатларини бузиб келишни давом қилдирмоқдалар.
Барча ҳудудларда пахта ва шоли сотиш режаларини бажармасдан келаётганлар ҳам бундан ўзларига тегишли хулоса чиқаради деган умиддамиз.
         1. Қаландардўрман қишлоғидаги “Сарвар Хурсанд Юлдош” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун 48.4 гектар майдонга пахта, 5 гектар майдонга мойли экин, 4.3 гектар майдонга дуккакли экин экиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда 4.3 гектарга дуккакли экинни умуман экмаган. Режасиз 6 гектар мойли экинларни экган. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 48.4 гектар майдонга пахта экиш ва 150 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 118.4 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб, шартнома режасини 78.9 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 3.5 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 81.3 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ. Меҳнат қонунчилиги бузилиб, 23 нафар ишчи ўрнига 10 нафар ишчи олинган.
         2. Қаландардўрман қишлоғидаги “Файзбек Озодбек Шохрузбек” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги
496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун 11,7 гектар буғдой, 49 гектар майдонга пахта, 5,4 гектар мойлиэкиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда 0,7 гектар буғдой режадан кам эккан. Режасиз 2,4 гектар полиз экинини эккан. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 49 гектар майдонга пахта экиш ва
133,8 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 113,6 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 84,9 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 4,0 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 87,9 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ.
         3. Ширинқўнғирот қишлоғидаги “Иззатбек Ибратбек Азизбек” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун 9,1  гектар майдонига буғдой, 68,4 гектар майдонга пахта, 3,0 гектар маш, 6,3 озуқа экинлари экиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда 2,9 гектар буғдойни режага нисбатан ортиқча, 3,0 гектарга дуккакли экинни умуман экмаган. Режасиз 4,4 гектар шоли, 0,9 гектар сабзавот, 2,2 гектар полиз экинини эккан. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 68,4 гектар майдонга пахта экиш ва 198,4 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 155,6 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 78,4 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 3,5 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 80,2 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ.
         4. Ширинқўнғирот қишлоғидаги “Равон йўллар Гулшани” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун 24,1 гектар буғдой, 72,0 гектар майдонга пахта, 0,9 гектар маш экинлари экиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда 2,8 гектар буғдой ортиқча эккан. Режасиз 4,2 гектар полиз экинини эккан. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 72,0 гектар майдонга пахта экиш ва 223,2 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 179,7 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 80,5 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 6,8 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 83,5 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ. Меҳнат қонунчилиги бузилиб,
33 нафар ишчи ўрнига умуман ишчи олинмаган.
         5. Ширинқўнғирот қишлоғидаги “Шовот Янгибозор Диёри” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун20,8 гектар буғдой, 68 гектар майдонга пахта, 1,5 гектар маш экиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда 1,5 гектар маш умуман экилмаган. Режасиз 2,0 гектар полиз,
5,2 гектар озуқа экинини эккан. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 68,0 гектар майдонга пахта экиш ва 200,6 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 141,1 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 70,3 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 7,2 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 73,9 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ. Меҳнат қонунчилиги бузилиб,
33 нафар ишчи ўрнига умуман ишчи олинмаган.
6. Ширинқўнғирот қишлоғидаги “Шамс ол Обод” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун 11,7  гектар майдонига буғдой,64,0 гектар майдонга пахта, 3,5 гектар майдонга мойли экин,3,0 гектар майдонга дуккакли экин, 3,0 озуқа экинлари экиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда 3,0 гектарга дуккакли экинни, 3,5 гектар мойли экин умуман экмаган. Режасиз 2,8 гектар сабзавот, 1,5 полиз экинларни эккан. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 64,0 гектар майдонга пахта экиш ва 188,2 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 107,1 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 56,9 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 4,6 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 59,4 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ. Натижада пахта етиштириш учун олинган 174.9 млн сўм аванс маблағи қопланмасдан турибди. Меҳнат қонунчилиги бузилиб, 26 нафар ишчи ўрнига 9 ишчи олинган.
         7. Ширинқўнғирот қишлоғидаги “Келажак Гулхани” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун 13,0 гектар буғдой, 32,9 гектар майдонга пахта, 0,9 гектар машэкиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда 4,3 гектар буғдой кам эккан. Режасиз 9,1 гектар шоли, 0,9 гектар озуқа экинини эккан. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 32,9 гектар майдонга пахта экиш ва 91,1 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 50,8 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 55,7 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 7,8 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 64,4 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ. Натижада пахта етиштириш учун олинган 69.5 млн сўм аванс маблағи қопланмасдан турибди. Меҳнат қонунчили бузилиб, 17 нафар ишчи ўрнига умуман ишчи олинмаган.
         8. Ширинқўнғирот қишлоғидаги “Эгамберган ота” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун37,8 гектар майдонга пахта,2,0 гектар мойли экин, 4,0 гектар маш, 8,0 гектар озуқа экинлари экиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда 33,7 гектар пахта экилиб режага нисбатан 4,1 гектар майдони кам, бундан ташқари 9,7 гектар пахта майдони ўзбошимчалик билан бузиб ўрнига бошқа экинлар экилган. Режасиз
4,0 гектар буғдой, 15,9 гектар шоли экинларини эккан. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 37,8 гектар майдонга пахта экиш ва 104,7 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 28,5 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 27,2 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 6,2 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 33,2 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ. Натижада пахта етиштириш учун олинган 208.8 млн сўм аванс маблағи қопланмасдан турибди. Шунингдек, шоли сотиш (14.8 тн) режаси 0 фоизга бажарилган. Меҳнат қонунчилиги бузилиб, 29 нафар ишчи ўрнига 3 ишчи олинган.
         9. Уйғур қишлоғидаги “Бобо Бекпўлат” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун17,3  гектар майдонига буғдой,72,4 гектар майдонга пахта, 7,2 гектар шоли, 0,5 гектар маш экинлари экиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда 6,0 гектар буғдойни режага нисбатан ортиқча, 0,5 гектарга дуккакли экинни умуман экмаган, 3,7 гектар шоли режага нисбатан кам эккан. Режасиз3,2 гектар сабзавот, 0,5 полиз, 1,3 озуқа экинларни эккан. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 72,4 гектар майдонга пахта экиш ва 217,9 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 151,9 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 69,7 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 4,8 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 71,9 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ. Шунингдек, шоли сотиш (5 тн) режаси 69.2 фоизга бажарилган. Меҳнат қонунчилиги бузилиб, 34 нафар ишчи ўрнига 16 ишчи олинган.
         10. Уйғур қишлоғидаги “Бехрузбек Илхомов” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун 10,0  гектар майдонига буғдой, 68,6 гектар майдонга пахта, 3,0 гектар маш, 4,1 озуқа экинлари экиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда 5,5 гектар буғдойни режага нисбатан ортиқча, 3,0 гектарга дуккакли экинни умуман экмаган. Режасиз 1,6 гектар полиз экинини эккан. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 68,6 гектар майдонга пахта экиш ва 244,8 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 159,2 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 71,8 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 5,9 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 74,5 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ. Шунингдек, шоли сотиш (14 тн) режаси 0 фоизга бажарилган. Меҳнат қонунчилиги бузилиб, 30 нафар ишчи ўрнига 2 ишчи олинган.
         11. Бошқирших қишлоғидаги “Ғайрат Султонбой ўғли” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун 10,0 гектар буғдой, 48,4 гектар майдонга пахта, 1,6 гектар маш экини экиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда ўрганиш кунига 38,6 гектар пахта экилган майдон мавжуд бўлиб,  бу билан фермер хўжалиги рухсатсиз равишда 9,8 гектар пахтани бузган ёки кам экган. Ўрнига ўзбошимчалик билан бошқа экинлар (шоли) экилган, бундан ташқари режасиз яна 7,1 гектар шоли, 2,8 гектар полиз, 0,9 озуқа экинини эккан. Режада кўрсатилган 1,6 гектар маш умуман экилмаган. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 48,4 гектар майдонга пахта экиш ва 156,8 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 96,1 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 61,3 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 13,8 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 70,1 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ. Шунингдек, шоли сотиш (15.6 тн) режаси 14.7 фоизга бажарилган. 
         12. Бошқирших қишлоғидаги “Ғурур” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун 2 гектар буғдой, 88,0 гектар майдонга пахта, 3,0 гектар маш, 31,9 гектар озуқа экини экиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда ўрганиш кунига 71,0 гектар пахта экилган майдон мавжуд бўлиб,  бу билан фермер хўжалиги рухсатсиз равишда 17.0 гектар пахтани бузган ёки кам эккан. Ўрнига ўзбошимчалик билан бошқа экинлар (шоли) экилган, бундан ташқари режасиз яна19 гектар шоли, 8,0 гектар полиз экинини эккан. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 88,0 гектар майдонга пахта экиш ва 264,0 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги
161,1 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 61,1 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 2,8 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 62,1 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ. Шунингдек, шоли сотиш (12.8 тн) режаси 9.4 фоизга бажарилган.  Меҳнат қонунчилиги  бузилиб, 42 нафар ишчи ўрнига 1 ишчи олинган.
         13. Чўболончи қишлоғидаги “Мақсадбек Азиз” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун 16,2 гектар буғдой, 88,7 гектар майдонга пахта, 6,1 гектар шоли, 0,3 гектар маш экини экиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда 7,5 гектар буғдой режадан ортиқча эккан, 0,3 маш экинини экилмаган. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 88,7 гектар майдонга пахта экиш ва 283 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 234,7 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 83,7 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча
9,4 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 87,1 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ. Шунингдек, шоли сотиш (10 тн) режаси 47.7 фоизга бажарилган. Меҳнат қонунчилиги бузилиб, 39 нафар ишчи ўрнига 2 ишчи олинган.
         14. Боғолон қишлоғидаги “Дилноза Дилдора Сожида” фермер хўжалигига Янгибозор туман ҳокимининг 13.03.2021 йилдаги 496-сонли қарори билан 2021 йил ҳосили учун 21,8 гектар буғдой, 29,4 гектар майдонга пахта, 6,9 гектар маш, 35 гектар озуқа экини экиш режаси белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги хақиқатда 0,3 гектар буғдой режадан кам эккан, 6,9 маш ҳамда 30,7 гектар озуқа экинини экилмасдан очиқ қолдирилган. Фермер хўжалиги “Янгибозор текстил агро кластер” МЧЖ билан “пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузган бўлиб, унга асосан 29,4 гектар майдонга пахта экиш ва 81,7 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган. Бугунги кунга фермер хўжалиги 58,5 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб шартнома режасини 71,6 фоизга бажарган. Мутахассис хулосасига кўра, ўтказилган чамалаш натижалари билан фермер хўжалиги пахта далаларида қўшимча 9,8 тонна атрофида пахта хом ашёси кутилмоқда. Натижада фермер хўжалиги шартномани 83,5 фоизга бажариб, бу билан шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқ.
         15. Шунингдек, чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатаётган “Боғибек Ферузбек” фермер хўжалигининг фаолияти таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди:
         Фермер хўжалигининг ўрганиш кунига жами 27.4 шартли қорамоллари мавжуд бўлиб, ушбу шартли бошга 8.2 гектар тўғри келади. Бу билан шартли бошга нисбатан ер майдони 7.5 гектар ортиқча эканлиги аниқланди.
         Фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2008 йилдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-842-сонли қарори талабларини бузиб, 15.7 гектарнинг барчасига шоли экини эккан. Хаттоки, қурилиш учун берилган фермахона ичига хам 1.3 гектар шоли эккан.
Шунингдек, фермер хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 748-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиб, мавжуд қорамоллари умуман ҳисобга олинмаган, уларга паспорт расмийлаштирилмаган.
Худди шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддаси талаблари бузилиб, фермер хўжалигининг мавжуд қорамолларни сақлаш бинолари умуман ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига жавоб бермайди, фермахона замонавий типда солинмаган, таъмирталаб ва қаровсиз аҳволда турибди.
         Фермер хўжалиги тўлиқ қувват билан ишламасдан, 2018 йилда 5 млн сўм, 2019 йилда 5 млн сўм, 2020 йилда 17 млн сўм тушим қилган холос. Тўлиқ ишлаб чиқаришга нисбатан 253 млн сўмга кам. Солиқдан 52.7 млн сўм қарздорлиги бор. Шунингдек, мехнат қонунчилиги бузилиб, атиги 1 нафар ишчи олинган холос.

Юқорида келтирилганларни инобатга олган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши
               ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Янгибозор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Сапарбаевнинг Янгибозор тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2021 йилги режани бажармаган фермер хўжаликларини ер участкаларини ижарага бериш, шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисидаги хулосасини тасдиқлаш тўғрисидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2021 йилги режани бажармаган фермер хўжаликларига йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш учун 5 кун муддат берилсин.

3. Янгибозор тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2021 йилги режани белгиланган мухлатда бажармаган фермер хўжаликларини ер участкаларини ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисидаги хулосасига асосан судга даъво аризаси киритишга розилик берилсин.

4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари  ва экология бўйича доимий комиссияси (Ў.Нурметов)зиммасига юклатилсин.