image

Янгиариқ туманида оилавий болалар уйи очилади.

date_range22.10.2021, 10:15


Янгиариқ тумани “Вакиллар” маҳалласи “Ҳайрабод” кўчаси 21 уйда 1-сонли “FAROVON” оилавий болалар уйи ташкил қилиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2007 йил 31 июлдаги 158 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, фуқаро Наврўзова Дилфуза Фарҳодовнанинг “Вакиллар” маҳалласи “Ҳайрабод” кўчаси 21 уйда 1-сонли “FAROVON” Оилавий болалар уйини ташкил қилиш тўғрисидаги 2021 йил 24 сентябрдаги берган аризаси, Янгиариқ тумани халқ таълими бўлими қошидаги  “Васийлик ва ҳомийлик” органининг 2021 йил 15 октябрдаги 507-сонли ҳамда Янгиариқ тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказининг 2021 йил 14 октябрдаги 1516-сонли хулосаларини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддасига асосан

ҚАРОР  ҚИЛАМАН :

1. Янгиариқ тумани “Вакиллар” маҳалласи “Ҳайрабод” кўчаси 21 уйда яшовчи фуқаро Наврўзова Дилфуза Фарҳодовнага 1-сонли “FAROVON” Оилавий болалар уйини ташкил қилишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июлдаги 158-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан рухсат берилсин.

2. Янгиариқ тумани “Вакиллар” маҳалласи “Ҳайрабод” кўчаси 21 уйда ташкил қилинадиган 1-сонли “FAROVON” Оилавий болалар уйининг устави белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилсин. 

3. Туман ички ишлар бўлими  (Э.Аҳмедов)га 1-сонли “FAROVON” Оилавий болалар уйига думалоқ гербли муҳр ва бурчак штампи ишлатиб олишга рухсат бериш вазифаси топширилсин.

4. 1-сонли “FAROVON” Оилавий болалар уйига тижорат банкида ҳисоб рақами очишга рухсат қилинсин.

5. 1-сонли “FAROVON” Оилавий болалар уйи қонунда белгиланган тартибда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари И.Ўрунов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими: А.Давлетов