image

Қарздорлик учун Хонқа туманида қидирувдаги “Tracker” Урганчдан топилди.

date_range17.08.2022, 10:58
Бюронинг Хонқа тумани бўлими томонидан фуқаролик ишлар бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздордан ундирувчи корхона фойдасига 148.338.546 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор огохлантирилган бўлишига қарамасдан қарзини тўлашни хохламаган. Давлат ижрочиси томонидан 10.06.2022 йил куни Ю.Д.га тегишли бўлган “Tracker” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган. Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлар давомида қарздорга тегишли автотранспорт воситаси Урганч тумани худудидадан топилиб, хатланди. Ҳозирда ижро иши юзасидан қарздорликни бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.